Жўрабек Эшпўлатов Олимпия ўйинлари совриндори
Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медаль қўшилди.
Жумладан, дзюдо бўйича -100 килограмм вазн тоифасида беллашган Жўрабек Эшпўлатов финалга қадар ўтган беллашувларда муваффақият қозониб, мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритди. Шу тариқа, у мамлакатимиз делегациясига ушбу мусобақадаги иккинчи медални тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, делегациямизга илк медални сузиш бўйича баҳсларда иштирок этган Муҳаммадисмоил Раҳмонов тақдим этган эди. Унинг бронза медали ушбу йўналишда мамлакатимиз тарихидаги илк медаль сифатида қайд этилди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА