Жонкуяр устозлар меҳнати муносиб тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Таълим тизимидаги узоқ йиллик самарали меҳнати учун сурхондарёлик 4 нафар ўқитувчи Мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонига муносиб кўрилди.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида ушбу кўкрак нишонларини ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.
[gallery-15003]
Бошқарма бошлиғи Х. Мамадиев тадбир давомида устозларнинг соҳадаги самарали меҳнати, жонкуярлигини эътироф этиб, уларга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Маросимда Бойсун туманидаги 17-мактаб ўқитувчиси Шарофат Қобилова, Музработ туманидаги 18-мактаб ўқитувчиси Абдурайим Королов, Узун туманидаги 14-мактаб ўқитувчиси Зебинисо Назарова, Шўрчи туманидаги 12-мактаб ўқитувчиси Бўрихол Сатторовага “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари тантанали топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА