Жиззахда “Устозлар боғи” ташкил этилди (+видео)
ФОТОРЕПОРТАЖ
Айни пайтда мамлакатимизнинг барча гўшаларида, барча бир мақсад йўлида яшил майдонларни кенгайтириш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш борасида ташаббус кўрсатмоқда.
Ана шундай эзгу ишга ўз ҳиссасини қўшишни ният қилган Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари “Мен кўчат экдим. Сизчи?” шиори остида “Устозлар боғи”ни ташкил этди.
[gallery-14494]
Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Мадина Турғунова бошчилигида уюштирилган ушбу тадбирда минг туп мевали ва минг туп манзарали дарахт ниҳоллари экилди.
Бундан ташқари тумандаги 14 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 19 та умумтаълим ва 1 та ихтисослашган ҳамда 1 та “Баркамол авлод” болалар мактабида бўш турган ер майдонларига 1500 туп мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш ишлари давом этмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/EgAqRMM3TDQ" title="Жиззахда “Устозлар боғи” ташкил этилди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>ЎзА фотомухбири Жамшид ЁРБЕКОВ олган суратлар