Жиноятга жазо муқаррар
Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан Ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда терроризмни молиялаштириш жиноятини содир этган бир гуруҳ шахслар фаолиятига чек қўйилди.
Хусусан, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро, Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи, 1987 ва 1998 йиллар оралиғида туғилган 8 нафар фуқаро Сурия давлатидаги “Ғуроба катибаси” террористик ташкилоти медиа-блогери, Қирғиз Республикаси фуқароси, 1996 й.т. Абдулмуҳсин Усмоновнинг ғоявий-психологик таъсирлари оқибатида унга тегишли ҳисоб-рақамларга пул ўтказиб беришган.
“Саад Мухтор” тахаллусли мазкур шахс “Телеграм” мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган. Тўпланган маблағлар эса Суриядаги террорчилар учун сарфланган.
Суд ҳукми билан қонунбузарларнинг 7 нафарига 3 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 1 нафарига 4 йил 4 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Жиноят Кодексининг 1553-моддасигакўра, терроризмни молиялаштириш – 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Давлат хавфсизлик хизмати огоҳлантиради:
Ижтимоий тармоқлардаги шубҳали хайрия чақириқларига ишониб, алданиб қолманг. Унутманг, қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди. Аксинча, суднинг қора курсисида ўтиришингизга сабабчи бўлади.