ЖЧ-2026: Футбол мухлислари учун ажойиб имконият – Викторинада қатнашинг ва қимматбаҳо совринлар эгасига айланинг!
АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида старт олиш арафасида турган футбол бўйича 2026-йилги Жаҳон чемпионати бутун дунё миллионлаб мухлисларини ўзига ром этмоқда.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мамлакатимиз терма жамоаси илк марта қатнашаётган тарихий Жаҳон чемпионатига ўзгача ҳозирлик кўрмоқда. Хусусан, аввалроқ мундиал учун махсус jch.uza.uz сайти ҳамда @uzasport Телеграм каналини ишга туширган эдик.

Ўзбекистонлик футбол мухлислари учун мусобақани янада қизиқарлироқ ўтказиш мақсадида ЎзА ташаббуси билан махсус лойиҳа — ЖЧ-2026 Викторинаси ташкил этилди.
@uza_viktorina_bot Телеграм ботида ўтказиладиган Викторина футбол мухлисларига таҳлилий қобилиятларини намоён этиш ва қимматбаҳо совринларни ютиб олиш имконини беради.

Футбол таҳлили – ғолиблик сари йўл:
ЖЧ-2026 Викторинасида иштирокчилар нафақат ўйинларнинг аниқ ҳисобини, балки плей-офф босқичидаги жуфтликларни ҳам олдиндан тахмин қилишлари мумкин, бу эса шунчаки омад эмас, балки чуқур таҳлилий билимларни ҳам талаб этади.
Викторинада алоҳида "Бонус саволлар" ҳам бор. Масалан, Ўзбекистон терма жамоасининг илк голига ким муаллифлик қилади, Ўзбекистон МТЖ гуруҳда неча очко тўплайди, нечта гол уради ёки қайси босқичгача етиб боради, каби саволларга ҳам ўз тахминингизни қолдиришингиз мумкин.

Муносиб тақдирлаш тизими
Лойиҳанинг кўлами ва жиддийлиги совринларда ҳам ўз аксини топган.
1-ўрин: iPhone 17 Pro Max (512 GB)
2-ўрин: Apple MacBook Air (13-inch M5)
3-ўрин: PlayStation 5 Pro Console (2TB)
4-5-ўринлар: PlayStation 5 console (1TB)
6-10-ўринлар: Apple Watch SE 3
11-50-ўринлар: Ўзбекистон терма жамоаси футболкаси
51-100-ўринлар: футбол тўпи
Қандай иштирок этиш мумкин?
Викторинада қатнашиш учун энг аввало Телеграмдаги @uza_viktorina_bot ботида рўйхатдан ўтиш керак. Тахминлар қолдириш, бонус саволларга жавоб бериш, плей-офф жуфтликларини танлаш, рейтинг жадвалини кўриш каби функциялар ҳам айни шу бот орқали ишлайди.

Футбол — бу шунчаки ўйин эмас, бу катта ҳаяжон. Жаҳон чемпионатини биз билан бирга кузатинг, таҳлил қилинг ва ғалаба қозонинг!
Маълумот учун: Мусобақа қоидалари ва иштирок этиш тартиби ҳақидаги тўлиқ маълумотлар ЖЧ-2026 викторинаси телеграм боти саҳифасида келтирилган.