Жасорат: Отабек Муҳаммадиев (+видео)
Сержант Отабек Авазович Муҳаммадиев 1976 йил 8 январда Қашқадарё вилояти, Китоб туманининг Очамайли қишлоғида туғилган. 1983 -1993 йиллар Очамайли қишлоғидаги 11- сонли умумтаълим мактабида таҳсил олган.
1995 йилнинг май ойида Китоб тумани мудофаа ишлари бўлими томонидан муддатли ҳарбий хизматига чақирилган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида хизматни бошлаган.
1997 йил ноябрь ойи муддатли ҳарбий хизматни тугатиб, шартнома бўйича ҳарбий хизматини давом эттирган ва 1999 йил 22 октябрда оила қурган.
Отабек хизмат даврида 1999 йилнинг ноябрь ойида Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Янгиобод шаҳрида бир гуруҳ террорчилар билан бўлган жангларда иштирок этган.
2000 йилнинг 16 сентябрь куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларида халқаро террорчи жангари гуруҳлар билан бўлиб ўтган жангда қаҳрамонларча ҳалок бўлган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/EJoc8TTRu4I" title="Jasorat: Otabek Muhammadiyev" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>