“Жасорат мактаби” ўқув йиғинига старт берилди
Юртимизда Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда “Армия — ватанпарварлик ва жасорат мактаби” шиори остидаги 10 кунлик “Жасорат мактаби” ўқув йиғинлари ўтказиш анъанага айланган.
Хусусан, Сирдарё вилояти ҳарбий-маъмурий сектори, Тошкент ҳарбий округ қўмондонлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Ёшлар ишлар агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Мирзаобод туманидаги ҳарбий қисмда “Жасорат мактаби”нинг навбатдаги йиғини очилиш маросими бўлиб ўтди.
Сўзга чиққан масъуллар мазкур йиғин ёшлар учун янги имкониятлар ва шароитлар яратиб беришига ишонч билдириб, иштирокчиларга омад тилади.



Ш.Суяров, ЎзА мухбири