Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними 4 йилга қамалди
Жанубий Корея сиёсий элитасида янги шов-шув: собиқ биринчи хоним акциялар манипуляцияси ва пора олишда айбдор деб топилиб, апелляция суди қарори билан 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Суд маълумотига кўра, у бир нечта трейдерлар билан бирга кам айланмага эга акциялар нархини сунъий равишда оширишда иштирок этган. Судья таъкидлашича, у биринчи хоним сифатидаги таъсиридан фойдаланиб, давлатга бўлган ишончга путур етказган.
Собиқ биринчи хоним январь ойида 20 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бундан ташқари, у кичик акциялар билан манипуляция қилиш ва 2022 йилдаги сайловда номзодни ноқонуний қўллаб-қувватлашда ҳам айбланган. Аммо апелляция суди сайлов қонунчилигини бузиш бўйича уни айбдор деб топмади.
У барча айбловларни рад этмоқда ва унинг адвокатлари қарор устидан Олий судга шикоят қилишини маълум қилди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА