Жамоатчилик судлари: амалий ишлар сарҳисоби
Бухоро вилояти судлари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
–Ўтган ҳисобот даврида вилоят иқтисодий судлари томонидан одил судловни амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди, – дейди Бухоро вилоят суди раиси ўринбосари С.Абдурасулов.
– 2022 йилда жами 10 минг 241 та иқтисодий ишлар кўриб чиқилди. Уларнинг 8 минг 238 таси қаноатлантирилди. 1 минг 450 таси бўйича даъво талабини қаноатлантириш рад этилди. 154 таси бўйича иш юритиш тугатилган. 399 та даъво аризаси (ариза) кўрмасдан қолдирилган. Ҳал этилган ишлар бўйича даъвогар (аризачи)лар фойдасига 730,9 миллиард сўм ҳамда республика бюджетига 24 миллиард сўм давлат божи ундириш тўғрисида суд ҳужжатлари қабул қилинган.
[gallery-10590]
2022 йил давомида маъмурий судлар томонидан кўриб тамомланган оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар 876 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврида 828 тани ташкил қилган яъни кўриб тамомланган ишлар сони 48 тага ёки 5,7 фоизга ошганлигини кўрсатмоқда. Тамомланган ишларнинг 240 таси ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳокимият мансабдор шахс ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ кўрилган оммавий низолар ҳисобланади.
Матбуот анжуманида фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди. Анжуманда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар томонидан саволларга соҳа ходимлари атрофлича тушунтиришлар бериб ўтди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА