Жаҳон шахмат Олимпиадаси Россияда ўтмайди
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) кенгаши 2022 йилги Россияда ўтказилиши режалаштирилган Жаҳон шахмат олимпиадасини бошқа мамлакатга кўчиради.
Бу ҳақда ташкилот матбуот хизматига таяниб “ТAСС” хабар берди.
Мусобақа 26 июлдан - 8 август кунларига белгиланганди.
Кенгаш 44-Жаҳон шахмат Олимпиадаси, жумладан, ногиронлар ўртасидаги мусобақа ва ФИДЕ Конгрессини ташкил этиш ҳуқуқини Россиядан олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилди.
— ФИДЕ Олимпиада учун бошқа ташкилотчи топади, — дейилади баёнотда.
Дастлаб Россия 2020 йил, Беларусь 2022 йил мусобақага мезбонлик қилиши кўзда тутилган эди. Коронавирус пандемияси сабаб турнир даставвал 2021 йилга, кейин эса 2022 йилга кўчирилди. Беларусь эса мусобақани ўтказишдан умуман бош тортди.