Жаҳон молия бозорида нефть нархи 110 доллардан ошди
Бу ҳолат АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Эронга қўйилган муддат яқинлашаётгани билан изоҳланмоқда, деб ёзди “Reuters” нашри.
Таъкидланишича, Яқин Шарқдаги вазият кескинлашиши инвесторлар кайфиятига салбий таъсир кўрсатган. Хусусан, Эрон томонидан стратегик аҳамиятга эга Ҳурмуз бўғози ёпилиши жаҳон энергия бозорига босимни жиддий кучайтирди.
Қайд этилишича, глобал бозорда ҳозирда эҳтиёткорлик кайфияти устун. Европа акция бозори деярли ўзгаришсиз қолган бўлса, Қўшма Штатларда пасайиш қайд этилган. Доллар мустаҳкамланиб, инвесторлар учун хавфсиз актив сифатида сақланмоқда.
Иқтисодчилар фикрича, вазият инфляция босимини кучайтириши мумкин. АҚШда хизматлар соҳасида ўсиш секинлашгани ва нархлар сўнгги 13 йилдаги энг юқори суръатда ошгани қайд этилган.
Д.Ҳакимов, ЎзА