Жаҳон ҳафта ичида
Ўтган ҳафта дунё бўйлаб турли қизиқарли ҳодисаларга бой бўлди ва ўзига хос тарзда ёдда қолди. Одатга кўра, эътиборингизга “Жаҳон ҳафта ичида” рукни орқали ўтган ҳафтанинг энг муҳим воқеалари қисқача тафсилотини суратлар ёрдамида ҳавола этамиз.

Фуқаро муҳофазаси ходимлари Исроил кучларининг Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус омборига берган зарбасидан кейин ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида бўлиб ўтган “Mach 33” AI мода кўргазмасида одамсимон робот чиқиш қилмоқда.

“ПСЖ” жамоаси “Арсенал” устидан қозонилган ғалабадан сўнг Европа “тахтини” ўзида сақлаб қолди ва футбол тарихидаги энг буюк клублар қаторидан жой олди. Франция гиганти спорт тарихида камдан-кам кузатиладиган натижага эришиб, ярим асрдан бери ўзгармасдан келаётган рекордни янгилади.

Ўт ўчирувчилар Руминиянинг Галати шаҳрида кўп қаватли уйларнинг бирига дрон урилиши натижасида юзага келган ёнғинни ўчириб, атрофни кузатмоқда.

Аргентинанинг Хухуй провинциясидаги Эл Морено шаҳрида одамлар “Чани боласи” деб номланган инклар даври мумиясининг қайтарилиш маросимида иштирок этмоқда. Таъкидланишича, бу боланинг жасади 1905 йилда тоғнинг қарийб 5900 метр баландлигида музлаган ҳолда топилган бўлиб, Буэнос-Айресдаги музейда қарийб 120 йил сақланганидан сўнг маҳаллий туб аҳоли жамоасига қайтарилди.

Арманистоннинг Ереван шаҳрида Республика куни муносабати билан ўтказилаётган ҳарбий парадда ҳарбий юк машинаси учувчисиз жанговар учиш аппаратини олиб кетмоқда.

Конго Демократик Республикасида “Қизил Хоч” ходимлари “эбола” вируси туфайли вафот этган марҳумнинг тобутини дезинфекция қилмоқда.

Ҳар йилги Ҳаж зиёрати пайтида шайтонни тошбўрон қилиш маросимининг биринчи кунида мусулмон зиёратчилар Саудия Арабистонининг Мина водийсида тўпланмоқда.

Ҳурмуз бўғози яқинида лангар ташлаган кемалар.

Қутқарувчилар Филиппинда қурилаётган тўққиз қаватли бинонинг қулаши оқибатида вайроналар остида қолиб кетганларни қидираётган пайт.

Иштирокчилар Британиянинг Брокворт шаҳри яқинида ҳар йили ўтказиладиган тоғдан тушиш мусобақасида қатнашмоқда.

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг ҳар бир турнири расмий сурат билан тақдим этилган, бу анъана 1930 йилда бошланган ва ҳозиргача давом этмоқда.

Мусулмон аёллар Индонезиянинг Марказий Ява провинцияси Бутуҳ қишлоғидаги майдонда Қурбон ҳайити оммавий намозини адо этишдан олдин Синдоро тоғини суратга олмоқда.

“Форд” филми учун “Олтин пальма” мукофоти совриндори режиссёр Кристиан Мунгию Францияда бўлиб ўтган 79-Канн кинофестивалининг ёпилиш маросимидан сўнг суратга тушмоқда.

2024 йилда америкалик қўшиқчи Тейлор Свифтнинг Вена концертига ҳужум уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинган австриялик айбланувчи Беран А Винер-Нойштадт шаҳридаги суд залида хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб кетилмоқда.

Қадимий жанг санъати усталари Хитойнинг Гансу провинциясидаги Жиаю довонида машқ қилмоқда.

Кипрнинг Никосия шаҳрида қуёш ботиши пайти бино балконидан атрофни кузатаётган одам.

Грециянинг Афина шаҳрида Исроил элчихонаси қаршисидаги бинога улкан Фаластин байроғини осиб қўйган намойишчилар Ғазога ёрдам флотилияси тўхтатилганига қарши норозилик аксияси уюштирмоқда.

Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида жазирама туфайли қуриб қолган Санжай кўлининг бир қисмида ўлик балиқ ётибди.

Италия бош вазири Жоржа Мелони Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан Рим шаҳридаги Дориа Памфили вилласида учрашди.
Ўткир Алимов, ЎзА