Жаҳон чемпионатида бугун нимчорак финал босқичи старт олади
АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтаётган 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида 1/16 финал босқичи якунланди. 4–7 июль кунлари бўлиб ўтадиган нимчорак финал баҳсларида ўзаро куч синашадиган саккиз жуфтлик номи аниқ бўлди.
Нимчорак финал баҳсларида қуйидаги жуфтликлар ўзаро куч синашади:
4 июль: Канада — Марокаш, Парагвай — Франция;
5 июль: Бразилия — Норвегия, Мексика — Англия;
6 июль: Португалия — Испания, АҚШ — Бельгия;
7 июль: Аргентина — Миср, Швейцария — Колумбия.
Нимчорак финал босқичига бугун старт берилади. Дастлабки учрашувда Канада ва Марокаш терма жамоалари ўзаро майдонга тушади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.
Мазкур босқичда ғалаба қозонган саккиз жамоа Жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўлланма олади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА