Жаҳон чемпионати Бухорода ўтказилади
Футзал бўйича жаҳон чемпионати бу йил 14 сентябрдан 6 октябргача илк бор Ўзбекистонда ўтказилади.
Бухоро шаҳри ҳам нуфузли мусобақанинг асосий мезбонларидан бири бўлади. Мазкур мусобақани вилоят марказида барпо этилган “Универсал” спорт мажмуасида ўтказиш режалаштирилган.
[gallery-18779]
–Ҳозирги вақтда “Универсал” спорт мажмуасининг қурилиши тўлиқ якунланди, –дейди вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ўткир Нажмиддинов. Мажмуа жаҳон стандартлари даражасида жиҳозланди. Футзал бўйича жаҳон чемпионатини ўтказишга тайёр.
“Универсал” спорт мажмуасининг расмий очилиш маросимида синов ўйини – Ўзбекистон футзал афсоналари ва Бухоро футзал юлдузлари ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилди.
Тенг курашларга бой ўтган баҳс мухлисларга ҳақиқий футбол завқини улашгани билан эсда қоладиган бўлди. Учрашув якунида Бухоро футзал юлдузлари ғалабани қўлга киритди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),
ЎзА мухбирлари