Жаҳолатга қарши маърифат билан
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон машинасозлик институтида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Самимий мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Р. Арзиев, вилоят бош имом хатиби М. Алимов, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ва талабалар иштирок этди.
[gallery-6000]
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва миллий қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялашнинг муҳим шартлари хусусида сўз юритди. Шунингдек, ислом динининг инсонпарварлик, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилиши ҳамда ёшларни билим олиб, маънавий камолотга эришиши йўлида эътибор қаратиш муҳим бўлган жиҳатлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Жараёнда турли оқимлар таъсирига тушиб қолган инсонларнинг аянчли қисматидан сўзловчи видеофильм намойиш этилди.
Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА