Ижтимоий муҳофаза доимий эътиборда
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни
Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Булоқбоши туманидаги “Ёнғоқзор” тантаналар саройида байрам тадбири ўтказилди.
Андижон вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Аброрбек Аҳмадалиев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шуҳратбек Жалилов, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, туманда истиқомат қилаётган ногирон фуқаролар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда ногиронлиги бўлган фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш, муаммоларини бартараф этиш, турмуш шароитларини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди.


Тадбир иштирокчилари учун байрам дастурхони ёзилди, уларга совға саломлар улашилди, ҳурмат, эҳтиром кўрсатилди.
Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага хуш кайфият улашди.


Шунингдек, туман ҳокимлиги, ногиронлар жамияти, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлинмалари томонидан тадбирда иштирок эта олмаган ногиронларнинг хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.
Ф. Убайдуллаев, ЎзА мухбири.