Ижодий бирлашмалар фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистонда ижодий бирлашмалар фаолияти чуқур таҳлил этилди, миллий маданият ва санъат ривожи учун янги имкониятлар белгиланди.
Ижодий бирлашмалар фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Амалий санъат, Тасвирий санъат, Адабиёт ва ноширлик ижодий бирлашмаларининг фаолияти билан танишилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият бўйича вакили Ҳасан Салихов бошчилигидаги қатор масъуллар, шунингдек, турли соҳа ҳамда ҳомий ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Учрашув давомида Амалий санъат, Тасвирий санъат, Адабиёт ва ноширлик ижодий бирлашмаларининг бугунги фаолияти, амалга оширилаётган лойиҳалар ва ижодкорлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.
Қолаверса, ижодий бирлашмалар фаолиятини янада такомиллаштириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда миллий маданият ва санъатни кенг тарғиб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида соҳа вакилларининг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ижодий бирлашмалар фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.
Учрашув якунида ижодий бирлашмалар фаолиятини ривожлантириш, ижодкорлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, соҳада янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳомийлик ва ҳамкорлик механизмларини кучайтириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Шербек Исломов, ЎзА