“Italpress”: Триполи қирғоқлари яқинида 43 нафар муҳожир қутқариб қолинди
Ливия Соҳил хавфсизлиги бош бошқармаси хабар қилишича, Триполи қирғоқлари яқинида носоз ҳолатдаги қайиқда бўлган 43 нафар ноқонуний мигрант қутқариб қолинди.
Ахборот ҳамкоримиз - “Italpress” ёзишича, қутқарилганлар Африка минтақаси мамлакатлари фуқаролари бўлиб, уларнинг орасида 16 нафар аёл ва 5 нафар ёш бола бор.
Қўшма оператив марказ берган хабар асосида олиб борилган ушбу қутқарув амалиёти муваффақиятли якунланган ва мигрантлар хавфсиз жойга эвакуация қилинган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА