IT таълим: Ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов The Asia Group бошқарув директори Жорж Чен ҳамда "Faro Foundation" NNT раҳбари ва асосчиси Бямбажаргал Аюшжав билан учрашув ўтказди.
Учрашув аввалида The Asia Group вакили компания ҳақида маълумот бериб ўтди.

Ўз навбатида, The Asia Group компанияси AI дастурларини яратаётгани ва ҳозирда тўрт тилда рақамли таълим дастури ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.
Вазир Ш.Шерматов “English Speaking Nation” ва “IT-Nation” лойиҳалари ҳамда “Zero Risk” дастури ва IT-Парк резидентлари учун солиқ имтиёзлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Жорж Чен вазирликка IT-компанияларни жалб этишда ёрдам беришга тайёрлигини билдириб, халқаро майдонларда Ўзбекистоннинг нуфузини янада ошириш бўйича ўз таклифларини берди.
Учрашув давомида таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Н.Раҳмонова,
ЎзА