Истиқболли лойиҳалар тақдимоти
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманидаги 2-сектор ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.

Мазкур секторда ҳозирги кунда умумий қиймати 62,3 миллиард сўмдан зиёд 38 та лойиҳа ишлаб чиқилган. Улар асосан хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларига тааллуқли. Хусусан, сектор ҳудудида “Ҳуррият-Севинчой” МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 12,4 миллиард сўмлик тиббий комплекс, “Фрутт кипп хаус” МЧЖ томонидан 1 миллиард сўм эвазига 600 тоннали музлатгич барпо этилмоқда.
“Бахт машсервис” ММТПнинг қаровсиз биноси ўрнида механизаторлар уйи қурилмоқда. Қолаверса, 8 йилдан бери муаммо бўлиб келаётган ҚВП фаолияти ҳам йўлга қўйилмоқда. Тақдимоти ўтказилган “Ўлжатўпи” МФЙ гузари эса замонавий қиёфага кирди.
Шу ҳудудда яшовчи 29 ёшли Бекзод Хўжахонов укаси билан Россияда ишлаб қайтган. Сектор раҳбари, туман прокурори Валижон Мамадалиев уларга шу ерда янги иш бошлашни таклиф қилган. Ҳозирда ака-ука 200 миллион сўм ўз маблағи ҳамда 100 миллион сўм банк кредити эвазига Ўлжатўпи маҳалласида ошхона, новвойхона, мебелни қайта ишлаш, компютер марказидан иборат мажмуани ишга туширмоқда.