Исроил Мадримов АҚШга кетди
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Исроил Мадримов навбатдаги жангига тайёргарлик кўриш учун эрта тонгда АҚШга жўнаб кетди.
Исроил Мадримов бу сафар жаҳон чемпионлик камарига элиминатор жангида Мишель Соро билан тўқнаш келади.
Ҳозирча ушбу беллашувнинг санаси аниқ эмас. Боксчимизнинг АҚШга йўл олишига қараганда мазкур жанг шу йили ўтишига умид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ўзининг сўнгги жангини апрел ойида пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена" спорт мажмуасида ўтказган. Унда Исроил Мадримов Конго вакили Эммануэль Каломбони очколар ҳисобида таслим этган эди.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА