Исроил ҳукумати янгиланадими?
Исроилдаги парламент сайловида 50 фоиз овоз санаб чиқилгандан кейин Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги гуруҳ олдинда боряпти. Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, у 120 ўринли парламентда 56 жойни эгаллаши мумкин. Мухолифатга 49, араб партияларига 15 ўрин тегиши тахмин қилиняпти.
Ҳеч бир куч мустақил равишда кўпчиликни таъминлай олмаётгани ҳукумат тузиш бўйича музокарани мураккаблаштириши мумкин. Сиёсий кучлар коалицион келишувга эришиш, озчилик ҳукуматини шакллантириш ёки янги сайлов ўтказиш каби вариантларни кўриб чиқиши кутиляпти.
Сайлов натижаси мамлакатдаги сиёсий бўлинишни яна бир бор намоён этди. Нетаньяху бошқарувига муносабат турлича бўлиб қолаётган бир пайт, 2023 йил 7 октябрдаги ҲАМАС ҳужуми ва Яқин Шарқдаги уруш Исроилнинг ички ва ташқи сиёсатига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА