Иситиш воситаларининг техник ҳолати ўрганилди
Фарғона вилоятида иситиш қозонлари ва горелкаларнинг сифати ҳамда хавфсизлиги текширилди. Мутахассислар маҳсулотларнинг стандартларга мувофиқлигини ўрганди.
Мазкур иситиш воситаларининг сифатини ва техник ҳолатини ўрганиш мақсадида Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Фарғона вилояти бўлими мутахассислари томонидан Қўқон ва Марғилон шаҳарларидаги савдо объектларида сотилаётган иситиш қозонлари ва горелка маҳсулотларининг сифат назорати тадбирлари ўтказилди.


Хусусан, назорат тадбирлари давомида маҳсулотларнинг амалдаги стандартлар ва техник регламентлар талабларига мувофиқлиги, шунингдек, хавфсизлик талабларига риоя этилиши кўриб чиқилди.
Шунингдек, тадбиркорларга техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ҳамда тадбиркорлик фаолиятида ўтказиладиган текширувларга оид қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА