Иштихонда байрам тўйларга уланди
Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги Иштихон туманининг олис маҳаллаларида ҳам кенг нишонланмоқда.
Байрам тадбирларида туман сектор раҳбарлари ва вилоят ташкилотлари масъуллари иштирок этиб, аҳолини байрам билан табриклаб, ҳудудда йил якунига қадар амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот ҳам бермоқда.
Шунингдек, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг хатна тўйлари байрам тадбирлари билан бирга ўтказилди. Жумладан, Шайхислом маҳалласида 12 нафар, Ҳазарбобо, Моҳпор, Зартепа маҳаллаларида тўрт нафар, Боғихон, Ўзбекқўрғон, Қайирма маҳаллаларида етти нафар боланинг тўйлари байрам билан бирга нишонланди.






Тадбирларда туман ҳокими Ф.Рўзиев иштирок этиб, маҳаллалар аҳлини табриклади. Тўй болаларга ҳомийлар ва саховатпеша инсонлар кўмагида совғалар улашилди.
Ғ. Ҳасанов, ЎзА