Ироқ ва Сурия иқтисодий келишувга тайёрланмоқда
Ироқ ва Сурия Америка Қўшма Штатлари ташаббуси билан иқтисодий алоқа ўрнатиш тўғрисидаги келишувни имзолашга тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзди “Asharq Al-Awsat” газетаси хабардор манбаларга таяниб.
Бундай ҳужжат Ироқ Бош вазири Али Аз-Зайдийнинг июль ойи ўрталарида Вашингтонга ташрифи доирасида имзоланиши режалаштирилган. Бу қадам Левантда “минтақадаги Америкага қарши ишлайдиган қўналғани йўқ қилиш”га қодир янги иттифоқ тузиш учун замин яратиши мумкин.
Шунингдек, нашр Сурия ташқи ишлар вазири Асад Ҳасан Аш-Шибоний июль ойи ўрталарида Ироқ ҳукумати раҳбари билан учрашиш учун Америка пойтахтига боришини таъкидлаган. Қолаверса, АҚШ махсус элчиси Томас Барракнинг бевосита иштирокида Бағдод ва Дамашқ келишуви лойиҳаси тайёрланмоқда. Кейинги босқичда бошқа араб давлатлари ҳам мазкур иқтисодий ташаббусга қўшилиши кутиляпти.
Ироқнинг аввалги ҳукуматида сиёсий маслаҳатчи вазифасини бажарган Аз-Зайдий жамоаси ҳозир Сурия ҳам жалб этилган минтақавий иқтисодий келишувни расмийлаштириш учун махсус тайёргарлик кўрилаётганини тасдиқлади.
Дарвоқе, мақолада Аз-Зайдий ташрифи Бағдоднинг стратегик қайта йўналтирилишида ўтиш даври босқичини белгилаши мумкинлиги ҳам айтилмоқда. Ҳозирги жараён Президент Аш-Шараънинг Оқ уйга ташрифидан кейинги вазият билан таққосланмоқда. Яъни, ушбу воқеа Дамашқнинг Ғарб гуруҳи билан яқинлашувида бурилиш нуқтаси бўлди.
С.Раҳимов, ЎзА