Қирғизистон Мудофаа кенгаши котиби билан учрашув
2016 йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов Қирғизистон Республикаси Мудофаа кенгаши котиби Т.Жумақадиров билан учрашди.
2016 йилнинг 13 апрель куни Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.Маҳмудов Қирғизистон Республикаси Мудофаа кенгаши котиби Т.Жумақадиров билан учрашди.Мулоқот чоғида қатор минтақавий хавфсизлик масалалари ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда ШҲТга аъзо давлатларнинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари Саммитига тайёргарлик жараёнининг айрим жиҳатлари кўриб чиқилди.