“Ипотека-банк” АТИБда халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларининг 9-стандарти татбиқ қилинмоқда
“Ипотека-банк” АТИБда халқаро молиявий ҳисоботлар стандартлари (ХМҲС)нинг 9-стандартини татбиқ қилиш жараёни 2017 йилда бошланган бўлиб, дастлаб “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув Кенгашида муҳокама қилинди.
“Ипотека-банк” АТИБда халқаро молиявий ҳисоботлар стандартлари (ХМҲС)нинг 9-стандартини татбиқ қилиш жараёни 2017 йилда бошланган бўлиб, дастлаб “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув Кенгашида муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, хорижий инвесторларга халқаро стандартларга жавоб берадиган янада ишончли ва холис молиявий ҳисоботларни тақдим этиш ва халқаро стандартлар асосидаги бухгалтерия ҳисобини тубдан такомиллаштириш мақсадида “Ипотека-банк” АТИБ халқаро молиявий ҳисоботлар стандартлари (ХМҲС)нинг 9-стандартини татбиқ этди.
“Ипотека-банк” АТИБда халқаро молиявий ҳисоботлар стандартлари (ХМҲС)нинг 9-стандартини татбиқ қилиш жараёни 2017 йилда бошланган бўлиб, дастлаб “Ипотека-банк” АТИБ Кузатув Кенгашида муҳокама қилинди. 2018 йил 13 февралдаги Банк Бошқарувининг 23-сонли қарорига асосан ХМҲС 9-стандарти талаблари бўйича Ипотека-банк молиявий активлари сифатини баҳоловчи модель яратиш ишлари бошланган эди.
Ушбу жараёнда ХМҲС 9-стандарти талабларини “Ипотека-банк” АТИБ тизимида татбиқ этиш бўйича “Ипотека-банк молиявий активларини баҳолаш методологияси” ишлаб чиқилди. Методология яратиш жараёнига дунёнинг “Катта тўртлик” деб аталувчи етакчи халқаро компанияларидан бири консультант сифатида жалб қилинди. Методология ва ушбу асосда яратилган моделга халқаро компаниянинг шарҳлари олинди ва бу шарҳлар асосида методология банк томонидан такомиллаштирилди.
Ушбу методологияга кўра, катта маълумотлар базаси яратилди ва таҳлил қилинди. Жумладан, “Ипотека-банк”нинг 5 йиллик кредит портфели, барча молиявий активлари, балансдан ташқари моддалар, дебиторлик қарздорликлари ва бошқа маълумотлар таҳлил қилинди. Шунингдек, ушбу моделда Ўзбекистон Республикасининг 5 йиллик макроиқтисодий статистик маълумотлари асосида иқтисодий тенденциялар ва истиқболларнинг “Ипотека-банк” АТИБга таъсири корреляцион таҳлил қилинди.
Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартлари (ХМҲС)нинг 9-стандартини татбиқ қилиш натижасида, лозим ҳолда молиявий активларга захиралар тузиш ва “Ипотека-банк”нинг активлари қиймати халқаро стандартларга мувофиқ акс эттирилади.
Реклама ҳуқуқи асосида