Ипакчилик маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди
"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси кўргазма залида ипакчилик маҳсулотлари кўргазмаси доирасида соҳа экспертлари ва халқаро дизайнерлар учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Швейцария, Жазоир, Россия, Чехия, Қувайт давлати элчилари, ГИЗ халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти иштирок этди.

Учрашувга ташриф буюрган меҳмонларга Ўзбекистон ипакчилик саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раисининг маслаҳатчиси, халқаро тоифадаги дизайнер Ёқут Шмид томонидан йиғилган ўзбек атлас-адрасларининг ноёб коллекциялари таништириб ўтилди.

Ўзбекнинг миллийлиги уфуриб турган мазкур шоурум, унда ўрин олган қадимий ва ноёб матолар меҳмонларни ҳайратга солди.


Маълумки, мамлакатимиз қадимда дунё савдогарларини бир-бири билан боғлаб турган. Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг асосий боғловчиси сифатида тарихдан ўрин олган. Тадбирда шулар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА