“Ипак йўлида туризм” халқаро мулоқоти ўтказилди
2025-йил 3-июл куни Самарқандда Бутунжаҳон сайёҳлик алянсининг “Ипак йўлидаги туризм” (WTA Silk Road Dialogue) халқаро мулоқоти бўлиб ўтди.
Форум Туризм қўмитаси ва Бутунжаҳон сайёҳлик алянсининг (WТА) ҳамкорлигида ҳамда Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Хитой Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда.
“Ипак йўли мулоқоти орқали ёрқин келажакни барпо этамиз” шиори остида ўтказилаётган тадбир дастури пленар мажлислар, давра суҳбатлари, B2B учрашувлар, тақдимотлар ва сессияларни ўз ичига олади. Тадбир иштирокчи мамлакатлар ўртасида янги ҳамкорликлар ўрнатиш ва сайёҳлик алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Зиёвуддин Нуридддин, ЎзА