Ипак қуртини боқиш – машаққатли жараён
Ипакчилик қишлоқ хўжалигининг ажралмас тармоғи бўлиб, бу соҳа ипак қурти боқиш, янги қурт зотлари ва дурагайлари етиштириш, пилладан мўл ҳосил олиш йўлларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Ипакчиликнинг ватани – Хитой. У ерда чамаси 5 минг йилдан бери ипак қуртлари боқилади. Ипак Хитойдан Европага Ўрта Осиё орқали олиб ўтилган.
Мамлакатимизда ҳам ипакчиликни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар бажарарилмоқда.
Ипак қурти боқиш учун сўкчаклар, тут баргини кесиш ва майдалаш асбоблари ҳамда термометрлар керак бўлади.
Қуртхоналарга сўкчаклар ўрнатилади. Ўрта Осиёда кўп қаватли сўкчак ишлатилади. Бундай сўкчаклар 5 ва 3 қаватли бўлиб, пастки қаватининг ердан баландлиги 0,4 м., қават оралиғи 0,7-0,8 м. бўлади.
Шунингдек, ипак қуртини йилига бир марта ювиш жараёнлари амалга оширилади.
Қурт боқиш табиий ипак ишлаб чиқариш ёки ипак қурти уруғи олиш мақсадида 25-27 кун давом этади. Ипак қурти боқиш қуртхоналарда ёки махсус ёруғ биноларда амалга оширилади. Ипак қуртини хонага жойлашдан олдин хона 4 фоизли формалин эритмаси билан зарарсизлантирилади. Қуртларга ҳар куни 1-3 ёшларида 10-12-марта (жумладан 2-4-марта кечаси), 4 ёшда 6-8-марта, 5 ёшида 4-6-марта барг солинади. Ипак қурти пилла ўрашдан олдин ҳар қути қурт уруғига 250-350 дона табиий ўтлар ёки похолдан ясалган дасталар қўйилади.
[gallery-14744]
Қуртхона ҳарорати 25-26 даража, намлиги 65-75 фоиз бўлиши керак. Қуртхоналарни шамоллатиб туриш зарур. Қуртлар 3-4 кунда пилла ўраб бўлгач, 7-8 кундан сўнг пиллалар дасталардан олинади. Сўнгра қуритилади ва тайёрлаш пунктига топширилади.
Гулноза Бобоева,
Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА