Инсонларга кўмак бермоқ олий қадриятдир
Бухоро вилояти Жондор тумани Қароли маҳалла аҳолиси учун ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирги кунда, маҳаллада ижтимоий ходим сифатида фаолият юритаётган Чарос Ўринова, турли ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда аҳолига доим кўмакда.
– Қароли маҳалласида, 117 нафар фуқаро “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да рўйхатдан ўтган бўлиб, улар ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли ҳисобланади, – дейди Чарос Ўринова. – Шунингдек, 16 та камбағал оила ҳам реестрга киритилган, улар учун доимий ёрдам кўрсатилмоқда. Маҳаллада 192 нафар ногиронлиги бўлган фуқаро яшайди. 22 нафар фуқарога ПОМ ва РТВ маҳсулотлари тақдим этилган. Шунингдек, 4 нафар эҳтиёжманд фуқарога ногиронлик гуруҳи тайинланиб, уларнинг жамиятда тўлиқ қатнашиши учун шароит яратилган.


Маҳалладаги ижтимоий ёрдамдан фойдаланган шахслардан бири Ашраф Умаров. У бахтсиз ҳодиса туфайли анча йиллар олдин қўлидан айрилган. Ашраф учун “Инсон” маркази томонидан тақдим этилган қўл протези, унинг ҳаётида янги саҳифа очди. Ашраф Умаров нафақат кундалик ҳаётини осонлаштирди, балки ўзининг спортдаги фаолиятини ҳам давом эттириш имкониятига ҳам эга бўлди. Ашраф Умаров – икки марта Жаҳон чемпиони, 20 марта Ўзбекистон чемпиони ва икки марта Осиё чемпиони. У шунингдек, икки ўғил ва бир қизнинг отаси.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири