Иншолар танлови ғолиблари аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзуидаги республика иншолар танловининг Сурхондарё вилояти босқичи якунланди.
Танловда туман ва шаҳар босқичларида сараланган 7–11-синф ўқувчилари иштирок этиб, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий меросига таянган ҳолда ўз маънавий дунёси ва ижодий салоҳиятини намоён этди.
[gallery-27509]
Якунда ғолиб ва совриндорлар тантанали маросимда тақдирланди. Биринчи ўрин Сариосиё туманидаги 4-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Руҳшона Ҳамзақуловага насиб этди. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Термиз шаҳридаги 12-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Сарвиноз Хурсандова ҳамда Бойсун туманидаги 34-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Дурдона Нуриддинова эгаллади.
Тадбирда Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев иштирок этиб, ёш ижодкорларни табриклади ва уларга омад тилади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА