“Инноватор” журналининг тақдимоти ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Улуғбек” жамғармаси ҳамкорлигида таъсис этилган “Инноватор” илмий-техникавий, таҳлилий оммабоп журналининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Журнал талабалар ва ўсмир ёшларнинг ижодий ҳамда интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни замонавий илм-фан ва технология ютуқлари ҳамда янгиликлари билан таништириб бориш, мамлакатда фан ва технологияларни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, замонавий технологияларни яратиш ва амалиётга татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, жаҳонда ушбу соҳада рўй бераётган янгиликларни кенг тарғиб қилиш, иқтисодиёт тармоқларидаги юқори технологиялар, конструкторлик ишланмалари ва илмий-амалий изланишлар натижалари тўғрисида маълумотларни ёритиш мақсадида ташкил этилди.
Мазкур оммабоп нашрда кўзга кўринган, ўз ихтиролари билан юртимиз ва дунёга танилган ёш олимларнинг дастлабки қадамлари ҳамда маррага қандай етиб боргани ҳақида туркум мақолалар бериб борилади. Журнал ижодкорлари инноваторлар билан яқиндан мулоқот қилиб, ўқувчиларни фойдали ва қизиқарли маълумотлар билан мунтазам таништириб боради. Ўз ўрнида бундай мақолалар ёшларда ирода, шижоат ва ўзига бўлган ишончни янада орттиришга хизмат қилади.
[gallery-6850]
Камола Юсупова,
Аъло Абдуллаев (сурат) ЎзА