Инфлюэнсерлар нимани ўргатиши мумкин?
Ольга Бузова TikTok хизмати пайдо бўлгунга қадар МДҲ ижтимоий тармоқларидаги энг машҳур блогер эди. У Instagram да жойлаштирадиган постларидаги рекламадан ҳар ойда юз минглаб доллар ишлаб топарди. У инфлюэнсер бўлишни орзу қилган минглаб ёшлар учун муваффақият синонимига айланган эди.
Ольга Бузовани турли ўқитиш тадбирларига таклиф эта бошлашди. У ерда у шахсий брендни шакллантириш бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг Instagram саҳифасига кирмаганлар, Ольга Бузова ноёб ва фойдали маълумотлари туфайли машҳур бўлган, деб ўйлашлари мумкин. Албатта, бундай эмас. У эълон қиладиган постларнинг аксарияти унинг ҳашамдор ҳаёти ва қимматбаҳо қизиқишларига бағишланади. Ҳатто фотосуратлар ва видеороликларни ҳам ўзи суратга олмайди. Бу билан маҳоратли фотографлар ва операторлар шуғулланишади. Малакали стилистлар ва визажистлар Бузованинг образи устида ишлашади. Унинг машҳурлигининг авж палласида бўлажак инфлуенслар унинг каналига обуна бўлишни тавсия этишади. Айтилишича, у ерда Instagram бўйича тажриба ўрганиш мумкин бўлган.
Блогинг- ҳаёт тарзи сифатида
Илк блогерлар 90-йилларда пайдо бўлишган. Улар ўз веб-саҳифаларидан даромад олишмаган. Улар ўз фикр ва ғояларини катта томошабинларга етказиш имконияти билан кифояланганлар холос. Масалан, биринчи машҳур блоглардан бирида Силикон водийсидаги зиёфатлар ҳақида маълумот берилади. Унинг муаллифи ахборот тезхнологиялари компаниялари томонидан уюштириладиган дабдабали кечаларга ташриф буюрган ва зиёфат пайтида улар ҳақида ёзган. Икки минггинчи йилларга келиб ҳамма нарса ўзгарди. Интернет кўп мамлакатларга ёйилди. Машҳур блоглар миллионлаб аудиторияларни йиғиб, янада машҳурлашди. Таниқли брендлар энди уларга эътибор кўрсатади ва соҳага миллиардлаб долларлар оқиб кела бошлайди. Илгари фақат йирик компанияларгинабунча даромад ишлаб топарди. Блогерлар консерватив ОАВ дан фарқли ўлароқ, ўз нуқтаи назарларини тақдим этар ва уларнинг ўз қарашлари, шахсий ёндошувлари бор эди. Пул кўп жиҳатдан, блог юритишни бузди. Соҳага ҳаётида пул биринчи ўринда бўлган кишилар кириб келди. Ҳозирги кунда YouTube да маърифий каналларни топиш жуда қийин. Фойдали маълумотлар, миллионлаб аудиторияларга эга машҳур каналларда эмас, оддий каналларда кўпроқ учрайди. Таниқли блогерлар ўз фикрларини очиқ сотишлари ёки қимор ўйинлари, электрон қиморларга аудитория йиғиб беришлари ҳам мумкин. Ҳар бир машҳур блогер имкон қадар кўпроқ томошабин йиғишга, сўнгра эса, нуфузли кийим-кечак бренди билан реклама шартномасини тузишга интилади. Албатта, блогерлар бу ҳақда ўз обуначиларига айтишмайди, чунки улар аллақачон нуфузли компания реклама бўлимининг бир қисмига айланиб улгурган бўлишади.
Вақт ўтиши билан одамлар бу ўзгаришларни пайқайдилар. Бу ҳатто тор йўналишларга ҳам тегишли. Масалан, органик косметикани тарғиб қилувчи барча блогерлар вақт ўтиши билан органик косметиканинг битта ёки бир нечта брендларини реклама қилишни бошлайдилар. Одамлар буни сезибқолгач, ортиқ уларни кузатмай қўядилар. Бу тенденция ишончнинг йўқолишига олиб келди. Энди ҳеч ким машҳур инфлуэнсерларга ишонмай қўйди ва бу сўзнинг ўзи салбий маънога эга бўлиб қолди. Компаниялар ҳам ўз ёндашувларини ўзгартиришди. Энди улар унчалик кўп бўлмаган, бироқ фаол ва содиқ аудиторияга эга блогерлар билан ҳамкорлик қилишга ўтдилар.
Сенга инфлюэнсер бўлишни ўргатайми?
Блогерларнинг бойлиги ва дабдабали ҳаёти ҳақидаги блоглар блог қилишнинг шов-шувлашиб кетишига сабаб бўлди. МДҲ давлатларида мунтазам ўтказиладиган сўровлар шуни кўрсатдики, бу мамлакатларда истиқомат қиладиган ёшларнинг аксарияти машҳур блогер бўлишни орзу қилишади. Бу шов-шув Ўзбекистонга ҳам таъсир кўрсатди.
Ёмғирдан кейинги қўзиқоринлар каби барча МДҲ давлатларида инфлюэнсерлар учун курслар, блогерлар учун уйлар ва продюсерлар пайдо бўла бошлади. Хўш, инфлюэнсер бўлишни ўргатиш мумкинми? Келинг, аввал бу сўзнинг таърифини кўриб чиқсак.
Инфлюэнсер (инглизча influence – таъсир этиш) ижтимоий тармоқларда – кенг ва содиқ аудиторияга эга фойдаланувчи деган маъноларни англатади. Бунда ҳар икки хусусият ҳам муҳим саналади: нашрлари обуначиларга катта таъсир кўрсатган блогернигина инфлюэнсер деб аташади. Бу тушунча Элих Кац ва Пол Лазарсфельд томонидан «Шахсий таъсир кўрсатиш» номли китобда таклиф этилган “фикрлар етакчиси” терминига мос келади (1957 год). Ҳеч қандай, ҳатто энг қиммат курслар ҳам инсонни бошқалар учун қизиқарли бўлишга ёки қизиқарли контент яратишга ўргата олмайди. Ҳаттоэнг қизиқарли ва фойдали контент ҳам блогерга катта томошабин йиғиш имконини беради, деб ҳеч ким кафолат бермайди.YouTube, турли видеохостинг сайтлари, жадал ривожланаётган платформалар ва ижтимоий тармоқларда кўп йиллардан буён юқори сифатли ва энг муҳими фойдали маълумотларни нашр этиб келаётган сифатли каналлар, саҳифалар ва акканунтлар бор. Айни дамда улар беъмани челенджлар, ярамас ҳазиллар ва ўйинларни жойлаштираётган юзаки инфлуэнсерлар эришган машҳурликка етолмайдилар ҳам.
Бироқ ҳамма продюсерлар ҳам бекорчи эмас. МДҲ да савдогар-Эльф блогерлар учун машҳур продюсерга айланди. Бу россиялик продюсер ва тадбиркор Ярослав Андреевнинг тахаллуси бўлиб, кўпчиликўзбекистонликлар уни машҳур ҳориж сериалларига овоз бериш билан шуғулланадиган “Кураж-Бамбей” студиясига ҳомийлиги туфайли танишади.
У 2016 йилда WildJam агентлигини очган. Дима Масленников ва Николай Соболев унинг биринчи мижозлари бўлишган, Danone ва Coca-Cola брендлари эса, биринчи реклама берувчилардан бўлишган.Бироздан сўнг блогерлар Гусейн Гасанов ва Карина Кросс ҳам унинг мижозлари сафига қўшилади.
2020 йилда Ярослав АндреевTikTok-блогерлариДаня Милохин ва Никита Левинскийбиланҳамкорликқилабошлайди. Миш-мишларга қараганда, Даня Милохинайнан Ярослав Андреев туфайли машҳур бўлиб кетган.
TikTok-жазаваси Ўзбекистонни ҳам қамраб олди
2021 йилнинг 16 ноябридаодамлар эътиборини жалб қилиш мақсадида энди фаолиятини бошлаётган тиктокер “Саёҳат” меҳмонхонасининг ёнидаги йўлнинг ўртасида челак ва шампунь ёрдамида “душ” қабул қила бошлаган. Йигитнинг мақсади машҳур бўлиш эди. Натижада, у ўз мақсадига эришади. Етакчи ОАВ ва ижтимоий тармоқларидаги машҳургуруҳлар бу ҳақда ёзишади. Қисқаси, аксарият пойтахтликлар унинг бу ҳатти-ҳаракатини қоралашди.
Алоҳида билимга эга бўлмаган ҳолда,блогинг соҳасида катта муваффақиятга эришган ёшларни мисол қилиб келтиришни ёқтирадиган ОАВ ҳам бу жазаваларни кучайтириб юборди. Бундайютуққа ҳар ким эриша олиши мумкинлиги, фақат ҳаётда таслим бўлмасдан, ўз тақдирига ишониши кераклиги таъкидланди. Лекин ҳаётда бундай эмас. Бу каби воқеалар ҳақиқий TikTok-жазавасини келтириб чиқарди. Минглаб ўзбекистонликлар машҳур бўлиш умидида ўз контентларини жойлаштира бошладилар. Қайд этиш жоизки, ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган материаллар орасида сифатли суратга олинган ва таҳрир қилинган видеолар ҳам бор, бироқ инсонни ҳижолатга соладиган контентлар ҳам учрайди. Соҳага энди қадам қўяётган ёш тиктокерлар ўзларини танитиш ва янги обуначиларни топиш мақсадида ҳар қандай жинниликка тайёрлар.
14 сентябрь куни Ўзбекистон«Миллий тикланиш» демократик партияси мамлакатимиз ҳудудида TikTok ижтимоий тармоғини тақиқлаш таклифи билан чиқди. Бунга сабаб – Навоий шаҳридаги икки нафар ўқувчи қиз дарс вақтида TikTok ни ёқиб, ўқитувчи ва синфдошлари орасида жанжаллашгани намойиш этилган шов-шувли ролик бўлди.
Яқин пайтгача Тошкент метрополитени маҳаллий тиктокерлар орасида айниқса машҳур эди. Уларнинг энг вазминлари метро бекатларида ўз скетчларини суратга олишар, экстремаллари эса, поезд рельсларига сакраб тушар ёки мармар устунлар бўйлаб югурардилар.
2021 йилда Ўзбекистонда Россия ва юртимиздаги машҳур тиктокерлар иштирокида кўплаб тадбирлар ўтказиш режалаштирилган эди. Улар ёшларимиз билан учрашиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашиши кўзда тутилган эди. Бироқ бўлиб ўтган воқеалардан сўнг ушбу тадбирлар бекор қилинди, юртимизда TikTok нинг тезлиги сезиларли даражада камайди, бу эса, ушбу иловадан тўлиқ фойдаланишни деярли имконсиз қилди.
Роман БОНДАРЧУК, ЎзА