“Индонезия Афғонистонга кўмак беришда давом этади”
Индонезия ташқи ишлар вазири Ретно Марсудининг таъкидлашича, мамлакат Афғонстонга кўмак беришда давом этади, дейилади “Republika” хабарида.
“Индонезиянинг биргина манфаати бор, у ҳам бўлса, афғон ҳалқи тинч ва фаровон ҳаёт кечиришидир”, деди Индонезия ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари.
Индонезия ҳукумати асосан – икки давлат уламолари ҳамкорлиги ҳамда Афғонистонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътибор қаратади.
Айтиш жоизки, Индонезия ташқи ишлар вазири Нью-Йоркда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан учрашиши белгиланган.