Икки карра кўпроқ даромад ва юқори қиймат сири айтилди
Мамлакатимизда йилига 1,5 миллион тонна аммиакли селитра ишлаб чиқарилиб, бунга 1 миллиард 70 миллион куб метр газ сарфланяпти.
Ваҳоланки, илғор давлатлар селитра истеъмолини камайтириб, қишлоқ хўжалигида карбамид ва сувда эрувчан ўғит, тоғ-кон саноатида ғоваксимон селитра ишлатишга ўтмоқда.
Аммиакли селитра билан таннархи бир хил бўлган ғоваксимон селитрада қўшилган қиймат 2 карра кўп.
Мутасаддилар, кимё корхоналари раҳбарлари мана шундай лойиҳаларни кўпайтиришни ўйлаши кераклиги қайд этилди.
Ёки “Навоийазот”да чиқадиган 1 тонна циан тузининг нархи 3 минг 700 доллар бўлса, ундан елим олинса, қиймати 8 минг долларгача ошади.
Масъулларга “Навоийазот” ёнидаги кластерда 1 миллиард долларлик 10 та кам тоннали кимё лойиҳаларини бошлаш топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кимё саноатини ривожлантириш юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
ЎзА