Икки буюк сиймо ёд этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейида ўқувчи-ёшларни аждодларимиз – ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг асрлар оша яшаб келаётган бой маънавий мероси билан таништириш мақсадида “Аждодлар руҳи мангу барҳаёт” мавзуида адабий-бадиий кеча ўтказилди.
Тадбирда бобокалонларимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил сўз юритилди. Ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди. Ҳаёт йўлларидан лавҳалар ижро этилди. Институтнинг энергетика факультети талабалари томонидан тайёрланган саҳна кўриниши айниқса, йиғилганларга манзур бўлди.
Тадбир ўқувчи-ёшларни Мовароуннаҳр, Хуросон ҳамда Ҳинд диёри адабий муҳитида юқори шуҳратга эга бўлган аждодларимизнинг маънавий меросидан баҳраманд қилиш, уларнинг ижодини чуқур ўрганиш тарғиб этиш, бугунги кун ёшларини ўз аждодларига муносиб авлод сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
[gallery-15959]
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА