Икки буюк шоир ёд этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари Сирдарё вилоятида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди кунига бағишланган ана шундай тадбирлардан бири Боёвут туманининг 40-умумтаълим мактабида ташкил этилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳалла фаоллари, мактаб жамоаси, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
[gallery-15895]
Тадбирда сўз олган мактаб директори Асқарали Одилов икки буюк шоирнинг сермазмун ҳаёти ва бой ижодий мероси ҳақида сўз юритди. Асарларидаги маънавий-тарбиявий жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазаллари ва рубоийларидан намуналар ўқилди. Саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар ижро этилди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА