Игорь Мялин сувга сакрашда яна ғолиб
Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида сувга сакраш бўйича ўтказилган халқаро турнирда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Игорь Мялин мусобақанинг сўнгги кунида олтин медалга сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз 3 метр баландликдаги трамплиндан сакраш мусобақасида энг юқори натижа кўрсатди ва шоҳсупа тўридан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, Игорь мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Вячеслав Качанов билан тандем ҳосил қилиб, 3 метр баландликдан сакраш баҳсларида ҳам олтин медални қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА