IFFHS рейтингида Ўзбекистон АҚШдан битта баландда
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси(IFFHS) 2021 йил мобайнида дунёнинг энг яхши миллий лигалар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, кучли учликни Бразилия, Англия ва Италия ташкил этган бўлса, Ўзбекистон лигаси 80 та давлат орасида АҚШдан битта баланд ўринда, яъни 66-поғонада қайд этилди.
Осиё қитъасида кучлилар рўйхатида Жанубий Корея(22), Япония(34), Эрон(40) ва Саудия Арабистони(48) қайд этилган.
Ушбу статистикага кўра, Ўзбекистон халқаро рейтингда 66-ўринда, қитъада кучли бешликда, туркий тилли давлатлар орасида Туркия ва Озарбайжондан кейин 3-ўринда кўрсатилган.
Т. Рўзиев, ЎзА