Ҳусниябонунинг спортдаги муваффақиятлари
Бухоролик Ҳусниябону Ғуломова 10 ёшидан бадиий гимнастика билан шуғулланади.
Спортсевар қаҳрамонимиз бадиий гимнастика бўйича Голландия, Туркия, Германия, Татаристон, Венгрия, Украина, Қозоғистон давлатларида ўтказилган нуфузли халқаро турнирларда ғолиблар сафидан жой олган. 2010 йил Зулфия номидаги давлат мукофотини қўлга киритган. 2011 йилда эса спорт устаси унвонига сазовор бўлган. Шу кунга қадар 10 карра Ўзбекистон чемпиони ҳисобланади.
[gallery-1723]
Айни пайтда Ҳусниябону Ғуломова Бухоро ўсмирлар бадиий гимнастика мактабида қизларга маҳорат сабоқларини бермоқда. Спортчининг уч нафар фарзанди ўзи каби спортга иштиёқи баланд.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА