Ҳуқуқ билимдонлари баҳслашди
Андижон вилояти юридик техникумида “Ҳуқуқ билимдонлари” интеллектуал беллашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги олдидан Шарда университети билан ҳамкорликда инглиз тилида ўтказилган интеллектуал беллашувда университет талабалари ҳамда юридик техникум ўқувчиларидан иборат жамоалар иштирок этиб, ҳуқуий соҳага оид билим ва маҳоратларини намойиш этди.
[gallery-14824]
–Интеллектул беллашувни ўтказишдан кўзланган мақсад ёшларнинг ҳуқуқий соҳага оид билимларини мустаҳкамлаш, интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳиссини ошириш, – дейди Андижон вилояти юридик техникуми директори Дилшодбек Юлдашев. – Шу билан бирга, уларнинг Конституцияга оид билимларини мустаҳкамлаш, инглиз тилида эркин мулоқот қилишига кўмаклашиш кўзда тутилган.
Инглиз тилида кечган қизғин ва муросасиз баҳсларда иштирокчилар тест ва оғзаки савол-жавоб шартлари асосида билимларини синовдан ўтказди. Якунда Ўзбекистон - Шарда университетининг “Бусинесс” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари