Ҳунарманд асарлари кўргазмаси
Ўзбекистон ёғоч ўймакорлигининг таниқли арбобларидан бири Қодиржон Ҳайдаров эди. Уста қалб меҳри, сеҳрли бармоқлари уйғунлигида яратган ёғочдан ясалган жиҳозлар бир қатор давлатлар музейларидан жой олган. Мана, юз йилдирки, Қодиржон Ҳайдаров авлодлари бу ноёб ҳунарни давом эттириб келмоқда. Уларнинг олтинчи авлоди Мирзаюнус Умаровдир.
Уста ёнига ёш шогирдларини жамлаб ёғоч ўймакорлигининг замонавийлик билан уйғунлашган намуналарини ижод қилмоқда. Улар ясаган ўймакорлик намуналари Фарғонага келаётган сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотяпти.




Шу кунларда уста Мирзаюнус Умаров 70 ёшга тўлди. Шу муносабат билан Қўқон шаҳридаги “Арт резиденция” ҳунармандлар мажмуасида Мирзаюнус Умаров асарлари қўйилган “Санъатга бахшида умр ёхуд узилмаган шажара” номли кўргазма очилди.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА мухбири