Ҳумоюн Султонов нуфузли турнир финалида
Ҳиндистоннинг Калабураги шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов финалга йўл олди.
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлган Ҳумоюн M25 таснифидаги мазкур мусобақанинг ярим финалида ҳиндистонлик Дев Жавияга қарши кортга чиқди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда теннисчимиз 7:6, 6:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Шунингдек, ушбу босқичда нейтрал теннисчи Богдан Бобров АҚШ вакили Ник Чапеллни 6:3, 6:0 ҳисобида тасли этди.
Шу тариқа, нуфузли турнирнинг финал йўлланмасини қўлга киритган Ҳумоюн ва Богдан эртага, 24 ноябрь куни бош соврин учун ўзаро рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА