Ҳумоюн Султонов Испанияда яна ғалаба қозонди
Испаниянинг Мальорка шаҳрида теннис бўйича «Челленжер» туркумига кирувчи «Rafa Nadal Open by Movistar» турнирида ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов яккалик баҳсларида ярим финалга чиқди.
Машҳур теннисчи Рафаэль Надаль томонидан ташкил этилаётган мазкур турнирнинг яккалик баҳслари чорак финал босқичида мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳ.Султонов иорданиялик Абдулла Шелбайҳни уч сетда 2:6, 7:5, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, ярим финал йўлланмасини қўлга киритган Ҳумоюн Султонов ушбу босқичда хорватиялик Дуйе Айдукович билан рақобатлашади. Учрашув мамлакатимиз вақти билан бугун, 31 август куни соат 21:30 да бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА