Ҳумоюн Султонов чорак финалга йўл олди
Бельгияда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган М25 таснифидаги турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов чорак финалга чиқди.
Теннисчимиз 1/8 финал босқичида мезбон теннисчи Харолд Хуэнсга қарши кортга чиқди ва ҳар иккала сетни бир хил 6:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Энди Ҳумоюн Султонов чорак финалда норвегиялик Виктор Дурасович билан рақобатлашади.
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтишимиз лозимки, мусобақанинг жуфтлик баҳсларида Ҳ.Султонов германиялик Лукас Делиано билан тандем ҳосил қилди ва ушбу дуэт илк даврада мағлубиятга учради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА