Ҳумоюн Султонов бош совринни кўзламоқда
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида теннис бўйича M25 таснифига кирувчи халқаро турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов чорак финалга йўл олди.
Мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирнинг иккинчи даврасида Ҳумоюн Султонов мезбонлар вакили Дев Жавия билан баҳслашди. Ушбу учрашувда теннисчимиз 7:5, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди ва 1/4 финалда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.
Энди Ҳ.Султонов нуфузли мусобақанинг ярим финал йўлланмаси учун ўтадиган беллашувда АҚШ вакили Адхитья Ганесан билан куч синашади. Мазкур ўйин бугун, 15 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА