“Ҳумо” тўртинчи бор “Номад”ни енгди
Хоккей бўйича Қозоғистон Очиқ чемпионати доирасида "Ҳумо" ва "Номад" жамоалари ўртасидаги тўртинчи ўйин бўлиб ўтди.
Мазкур ўйинда "Ҳумо" клуби рақибларини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда дастлаб “Номад” жамоаси аъзоси Артур Гатиятов кетма-кет гол уриб жамоасини 0:2 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Ушбу вазиятдан саросимага тушмаган “Ҳумо” клуби аъзолари ўйин тизгинини ўз қўлларига олди ва Андрей Болучевский, Вадим Кравченко ва Павел Синявский томонидан киритилган голлар эвазига якунда ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, чемпионат доирасида "Номад"га қарши кечган тўртта баҳснинг барчасида "Ҳумо" клуби ғалаба қозонди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА