“Ҳумо” плей-оффдаги илк учрашувда ғолиб бўлди
Тошкентнинг “Ҳумо” хоккей клуби Қозоғистон мунтазам чемпионатининг плей-офф босқичи доирасида “Горняк” жамоасига қарши илк ўйинни ўтказди.
"Ҳумо арена" мажмуасида ўтказилган ушбу жамоалар баҳсида “Ҳумо” клуби рақиб устидан 5:3 ҳисобида зафар қучди. “Ҳумо” ва “Горняк” жамоалари ўртасидаги иккинчи ўйин 20 февраль куни пойтахтимизда ташкил этилади. Шунингдек, клубларнинг 3-4-баҳси Рудний шаҳрида 24-26 февраль кунлари бўлиб ўтади.


Эслатиб ўтамиз, “Ҳумо” клуби хоккей бўйича Қозоғистон мунтазам чемпионатининг биринчи босқичини 58 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда якунлаган эди. “Горняк” эса 46 очко билан олтинчи поғонада якунлаган.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА