"Ҳумо" бронза медали учун баҳслашади
Россиянинг Тула шаҳрида хоккей бўйича "Евроосиё дўстлик кубоги" мусобақасида бугун ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Унда Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби мусобақанинг бронза медаллари учун баҳс олиб боради. Пойтахтимиз жамоаси мазкур баҳсда ВХЛнинг ўтган мавсумдаги вице-чемпиони АКМ клубига қарши музга чиқади. Учрашув Тошкент вақти билан 14:00 да бошланади.
Мусобақанинг финал баҳси соат 19:00 да "Нефтьяник" ва "Металлург" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида: "Ҳумо" 2024 йилнинг август ойида Тошкентда бўлиб ўтган "Евроосиё дўстлик кубоги" саралаш босқичида АКМга қарши ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА